Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет» нашрида Ўзбекистоннинг 10 та энг йирик солиқ тўловчилари ҳақида маълумот берди. Давлат бюджети солиқ тушумларининг 16,3 фоизи Навоий КМК, 8,6 фоизи эса Олмалиқ КМК улушига тўғри келган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқаролар учун 2022 йилги бюджет ижроси юзасидан маълумотларни эълон қилди. Фойда солиғи ўтган йилгидан камайди, билвосита солиқ тушумлари прогнозга нисбатан паст бўлди. «UzGasTrade»га газ нархи ўртасидаги тафовутни қоплаш учун 6,6 трлн сўм ажратилди.
2023 йилда давлат активларини хусусийлаштириш Ўзбекистон давлат бюджетига 10 трлн сўм даромад келтиради, деб тахмин қилмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Бу олдинги йилги прогнозга нисбатан 66,6 фоизга кўп. Даромадлар давлат бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2023 йилги давлат бюджетига бағишланган «Фуқаролар учун бюджет» нашрини эълон қилди. Унга кўра, иқтисодий ўсиш 5,3 фоиз, инфляция 9,5 фоиз, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.
2022 йил якунига умумий давлат қарзи 33,5 млрд доллар ёки ЯИМга нисбатан 45,2 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Шундан, давлат ташқи қарзи 30,4 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 41 фоизни ташкил этади. 2022 йилда кутилаётган бюджет тақчиллигининг 66 фоизи ташқи манбалар ҳисобидан қопланиши мўлжалланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг